French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS – 2024” халқаро саммити муваффақиятли ўтди
11:52 / 2024-10-10

Тошкент шаҳрида “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS — 2024” II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтди.

Киберхавфсизлик маркази ва “Dialogue Events” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120 дан ортиқ делегат иштирок этди.

Нуфузли саммитда Жанубий Корея, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон каби 10 дан ортиқ хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари ва халқаро ташкилотлар – Халқаро электралоқа иттифоқи, FIRST, SABABA қатнашди.

“CSS – 2024” киберхавфсизлик конференциясининг асосий мақсади – минтақавий киберҳамжамият учун ўзаро тажриба алмашиш, замонавий ечимларни намойиш этиш, энг муҳими, ўзаро манфаатли асосда янги имкониятларни очиш учун юқори даражадаги халқаро интерактив платформа яратишдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини мустаҳкамлаш, хусусан, киберхавфсизлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Давлат идоралари рақамлаштирилди ва аҳоли учун онлайн хизматлар кенгайтирилди. Киберхавфсизлик, яъни хавф-хатарларининг олдини олиш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилаётир.

“CSS – 2024” икки кунлик тадбир бўлиб, дастлаб Марказий Евроосиё давлатларидан келган малакали экспертлар соҳанинг ҳозирги ҳолати ҳамда ундаги муаммоларнинг самарали ечими ҳақида фикр юритди.

Конференция дастури доирасида ялпи муҳокамалар, тақдимот сессиялари, кўргазма ва бир қатор қизиқарли тармоқ тадбирлари ўтказилди. Бу иштирокчиларга технологиялар ва ечимларни самарали ва фойдали тарзда намойиш этиш ҳамда янги бизнес алоқаларини яратиш имконини берди.

Саммитда киберхавфсизлик бўйича экспертлар динамик глобал хавф-хатар манзарасини ва минтақа мамлакатларига рақамлаштириш орқали тақдим этилаётган ижтимоий-иқтисодий имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш ҳақида янги билим ва тажрибага эга бўлди.

Конференциянинг умумий мавзуси рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик, муҳим инфратузилма ва бизнес активларини ҳимоя қилишга қаратилди. Бу йилги конференцияда 60 га яқин маърузачилар ўз компаниялари ва таклифларини тақдим этди.

Тадбир доирасида “Cyberkent 2.0” ҳамда CTF мусобақаларига ҳам старт берилди. Шу билан бирга, “Cyberkent 2.0” республика мусобақаси доирасида “Workshop” семинар-тренинги бўлиб ўтди.

Н.Абдураимова, ЎзА