Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киберспорт мусобақаларини ўтказиш бўйича махсус портал яратилади
14:55 / 2022-11-17

Бу ҳақда "Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорида айтилди.

Ҳужжатга кўра, "Uzbekistan Esports Championship"  республика чемпионати 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий равишда апрель ойида уч босқичда ташкил этилади. Чемпионатнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари онлайн тарзда ўтказилади.  

Ушбу чемпионат ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги" турнири 2023 йил 1 январдан бошлаб, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг  республика календарь режасига киритилади. Шу ва "Ёшлар кубоги" турнирлари, киберспорт бўйича бошқа чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларни ўтказиш бўйича махсус портал яратилади.    

 

ЎзА