Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киберспорт бўйича халқаро турнир ғолиби 50 миллион сўмни қўлга киритади
13:08 / 2022-05-31

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар талабалари ўртасида киберспорт бўйича халқаро турнирнинг финал босқичига старт берилди.

Чемпионат ШҲТга аъзо давлатлар талабалари ўртасида CS: GO ва DOTA2 йўналишлари бўйича ўтказилмоқда. Тадбир Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Киберспорт ассоциацияси кўмагида ташкил этилган.

Жорий йил май  ойи бошида мамлакатимизда «SCO Students Cup: Uzbekistan Qualification»  квалификацион турнири ўтказилган эди. 
Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, турнинг умумий жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади. Мусобақа ғолиби 50 миллион сўм, иккинчи ўрин соҳиби 30 миллион сўм, учинчи  ва тўртинчи ўрин эгалари 10 миллион сўм билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон  аъзо ҳисобланади.

Айни пайтда Эрон ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон ташкилотда кузатувчи давлатлар мақомига эга.

Озарбайжон, Арманистон, Миср, Камбоджа, Қатар, Непал, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка мулоқот ҳамкорлари ҳисобланади.
2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити жорий йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида 80 дан ортиқ тадбирлар режалаштирилган.

ЎзА