Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида ёшлар билан учрашув
16:00 / 2025-11-06

Андижон вилоятида ноябрь ойи “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур акциялар аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ахборот хавфсизлиги, интернет маданияти ва киберхавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу муносабат билан Андижон давлат университетида талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят прокурори Муродилло Абдуҳакимов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санжар Джабаров ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борди. Суҳбат давомида интернетдаги хавфсизлик, ижтимоий тармоқларда тарқаладиган фейк хабарлар ва киберҳужумлардан ҳимояланиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувнинг асосий мақсади ёшларни ахборот майдонида онгли ва масъулиятли фаол бўлишга ўргатиш, шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш ва интернетдан хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат эди. Муродилло Абдуҳакимов ва Санжар Джабаров талабаларга киберҳужумларга қарши туриш, фейк ахборотларни аниқлаш ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича аниқ тавсиялар берди.

Вилоят прокурори томонидан бундай тадбирлар нафақат ахборот технологиялари соҳасидаги билимларни ошириш, балки ёшларда ҳуқуқий онг ва масъулият ҳиссини шакллантиришга ҳам хизмат қилиши таъкидланди. Интернетда содир бўлаётган жиноятларнинг олдини олиш ва киберхавфсизлик маданиятини ёшлар орасида қарор топтиришда давлат ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар билан бирга ёшларга ахборот хавфсизлиги, интернет маданияти ва киберхавфсизлик соҳасидаги янгиликлар ва самарали усуллар ҳақида маълумот берди. Бу учрашувлар ёшларда маърифат ва онгли фаолликни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилганини кўрсатди.

[gallery-26107]

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида келгусида ҳам семинарлар, тренинглар ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган. Мақсад ёшларнинг ахборот соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, интернетдан масъулиятли фойдаланиш ва киберхавфсизлик маданиятини ривожлантиришдир.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари