Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибермаданиятни юксалтириш давр талаби
17:40 / 2025-11-05

Жорий йил 1-30 ноябрь кунлари мамлакатимизда ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” муносабати билан Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари масъуллари, банк муассасалари вакиллари ҳамда ОАВ ва блогерлар иштирок этди.

Анжуманда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов бугунги кунда рақамли технологиялар ҳаётнинг барча соҳаларида катта аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Бироқ рақамлашув жараёни жадаллашгани сайин интернет ва компьютер технологиялари орқали содир этилаётган жиноятлар сони ҳам ошиб бораётгани қайд этилди.

Таъкидланишича, мамлакатимизда кибер хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентнинг тегишли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг дастурига мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойи “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” сифатида белгилаб берилган. Шу мақсадда Қашқадарё вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилиниб, соҳавий вазифалар юклатилган.

Айни пайтда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар ва таълим муассасаларида кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг кибергигиена маданиятини ошириш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, кибер таҳдидлардан ҳимояланиш ва жиноятларнинг олдини олишда фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, уларда кибер хавфсизлик бўйича иммунитет шакллантириш муҳим. Бу борада барча идоралар, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири