Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киберфирибгарликлардан хабардор қилишга қаратилган акция
12:07 / 2026-02-19

Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Адолат” СДП ташаббуси билан “Огоҳ бўлинг, фирибгар!” акцияси ўтказилмоқда. Ушбу кенг кўламли тарғибот акцияси аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, фуқароларни замонавий алдов усулларидан хабардор қилиш орқали уларнинг манфаатларини жиноий хуружлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Дарҳақиқат, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар, том маънода, фирибгарлар учун қулай майдонга айланиб бормоқда. Интернет ва замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали фирибгарлар кўпчиликни ўз тузоғига илинтирмоқда.

27 февралга қадар барча вилоят, туман ва шаҳарларида давом этадиган акция доирасида ёшлар ва жамоатчилик билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Уларда  интернет ва ахборот технологияларидан фойдаланишда ҳушёр бўлиш, телефон хабарлари, ижтимоий тармоқлар ва сохта саҳифалар орқали ёлғон ваъдаларга ишониб қолмаслик лозимлиги батафсил тушунтирилмоқда.  

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилган навбатдаги учрашувда ҳам Адлия ва ички ишлар органи вакиллари, депутатлар сўзга чиқиб, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноят турлари ошиб бораётгани, бу ҳар доимгидан ҳам ҳушёр бўлишни тақозо этаётганини таъкидлади. Ёшларга киберфирибгарликнинг мазмун-моҳияти очиб берилган материаллар тарқатилди.  

М.Комилова, ЎзА