Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кибер маданиятни юксалтириш“ ойлиги
15:29 / 2024-06-07

Жиззах вилоятида “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги – “Cyber-month” комплекс тарғибот тадбири бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан Жиззах шаҳридаги “Кibеr-sport arеna” биносида марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.  

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Акмал Муратов, ИИВ ТҚД Кибер-хавфсизлик маркази масъул ходими Лазиз Атоевлар мазкур ойликнинг мақсад ва вазифалари, ойлик давомида амалга оширилиши режаланган ишлар хусусида маълумот берди.

Ойлик давомида жойларда мобиль тарғиботлар билан бирга “Энг фаол маҳалла”, “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман”, “Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!”, “Энг яхши миллий контент” каби йўналишларда танловлар, кибер-спорт мусобақалари, IT соҳасида онлайн олимпиадалар, кибер таҳдидлардан ҳимояланиш бўйича ўқув курслари, секторлар раҳбарларининг фуқаролар билан учрашувлари ва бошқа шу каби тадбирлар ташкил этилиши белгиланган.

Матбуот анжуманида, айниқса, кибер жиноятчиларнинг алдовига ишониб, жабрланган фуқаролар ўз кечмишларини баён этиб берганлари иштирокчиларнинг эътиборини тортди.  

Анжуман сўнггида матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари