Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусийлаштириш самаралари
18:02 / 2016-05-20

Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ дастурларнинг вилоятда ижро этилишини ўрганиш натижаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ дастурларнинг вилоятда ижро этилишини ўрганиш натижаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, вилоят маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улушини ҳамда унинг рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим вазифаси сифатида давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжат нодавлат секторнинг иқтисодиётдаги улушини янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига хусусий инвесторларни жалб қилишни рағбатлантириш, салоҳиятли сармоядорларнинг барча тоифалари учун хусусийлаштириш жараёнида тенг равишда иштирок этишини таъминлаш, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этаётир.

Тошкент вилоятида мазкур қонун ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ дастурларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, давлат мулкидан оқилона фойдаланиш, фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини, бўш турган ер участкаларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш ҳамда бошқа йўналишларда муайян ишлар амалга оширилган.

– Вилоятда мавжуд 416 давлат мулки объектини оммавий савдога қўйиш ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан “ноль” қийматда сотилиши борасида тегишли ишлар амалга оширилган, – дейди Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Миразим Миртолипов. – Вилоят бўйича давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ дастурларга асосан, жами инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” қийматда сотилиши белгиланган 202 объектдан 163 давлат мулки объекти сотилган. Қолган 39 объект белгиланган тартибда савдога чиқарилган.

Вилоятда жами 242 давлат активи оммавий савдолар орқали хусусийлаштирилиши белгиланган. Шундан 30 объект оммавий аукционга, 104 объект оммавий оферта савдоларига чиқарилган. Ўрганиш давригача 74 давлат мулки объекти 35,4 миллиард сўмга сотилиши таъминланган.

Тадбирда вилоятда соҳага тегишли қонун, давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ дастурлар ижросини таъминлаш борасида йўл қўйилган айрим камчиликлар ҳам муҳокама этилди.