Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий мулк масаласида агентлик позицияси эълон қилинди
11:54 / 2019-12-12

Йиғилишда қайд этилганидек, ҳозирда давлатимиз томонидан хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, республикада инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ташаббуси билан илк маротаба юртимиздаги 50 га яқин тадбиркор иштирокида ҳуқуқий учрашув ташкил этилди. Мақсад тадбиркорлик субъектларини қийнаётган мулкчилик масалалари, хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан юзага келаётган айрим муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чораларини тадбиркорларга тушунтириш, уларнинг бу борадаги ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоясида агентлик позициясини эълон қилишдир.
photo5438550073282768050.jpg
Йиғилишда қайд этилганидек, ҳозирда давлатимиз томонидан хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, республикада инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Конституциямизнинг 53-моддасида - мулк иқтисодиётнинг негизини хилма-хил шаклларда ташкил этиши, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидалиги, мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги эътироф этилган. Мазкур талабни мантиқий давоми сифатида Президентнинг 2019 йил 20 ноябридаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 
photo5440609114964208825.jpg
Шунингдек, учрашувда Агентлик томонидан амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари шаффофлиги, хусусийлаштиришда иштирок этаётганлар учун тенг шароитлар таъминлаб борилаётганлиги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолашни қайта кўриб чиқилиши таъқиқлангани, бундай масалаларни илгари суриш – хусусий мулк дахлсизлигининг бузилиши ҳисобланиши, бу ишлар кўриб чиқишга қабул қилинмаслиги, мазкур таъқиқни бузган мансабдор шахслар жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши назарда тутилганлиги таъкидланди. Бу борада агентлик позицияси ҳам қатъий экани қайд этилди.

Учрашувда тадбиркорларни қийнаётган масалалар, мулкий муносабатлардаги мавжуд камчилик ва муаммолар ўртага ташланди ва кенг муҳокама қилинди. Агентлик мутасаддилари эса, мулкдор мулкини қайта хусусийлаштиришга кескин қарши эканини, агарда суд жараёнлари бўлса уларда беминнат иштирок этиб, тадбиркорнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол бўлишларини қайд этди.