Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий мактаб очишга лицензия олмоқчиман, ҳозирги карантин даврида мумкинми?
18:09 / 2020-06-17

Албатта мумкин. Ҳозирда нодавлат таълим ташкилотларига лицензия учун ҳужжат топшириш ва лицензия олиш тартиби йўлга қўйилди.


АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Албатта мумкин. Ҳозирда нодавлат таълим ташкилотларига лицензия учун ҳужжат топшириш ва лицензия олиш тартиби йўлга қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ҳужжат топшириш асосида олинади.

Таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олиш масаласида талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва хулоса тайёрлаш учун таълим фаолияти амалга ошириладиган бино ва иншоотларни, таълим ва тарбия жараёни учун яратилган шароитларни жойига чиққан ҳолда ҳамда санитария гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда кўздан кечирилади.