Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий корхонанинг дадил одими
18:48 / 2015-03-11

Жиззах вилояти Пахтакор туманида ўтган йили фаолиятини бошлаган “Пахтакор манзараси” хусусий корхонасида йигирма турдаги металл ва ёғоч буюмлар ишлаб чиқарилмоқда.


Жиззах вилояти Пахтакор туманида ўтган йили фаолиятини бошлаган “Пахтакор манзараси” хусусий корхонасида йигирма турдаги металл ва ёғоч буюмлар ишлаб чиқарилмоқда.

Тарнов, эшик-ром ва уй-рўзғор буюмлари, деҳқончилик ва ҳунармандлик асбоблари, томёпқич материаллари шулар жумласидан. Йигирмага яқин киши иш билан таъминланган корхонада ёғоч кесиш, пайвандлаш, шунингдек, савдо хизматлари кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Айни пайтда бу ерда мих, шуруп сингари металл буюмлар тайёрлаш ускуналари келтириб, иш ўринларини икки баробар ошириш мўлжалланмоқда.