Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хушхабар: Ассакалов олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
15:24 / 2019-09-15

Хабарингиз бор, айни кунларда Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.


Хабарингиз бор, айни кунларда Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Кечаги беллашувларда бир нафар ҳамюртимиз финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, яна бир курашчимиз бронза медали учун гиламга тушадиган бўлди. Мусобақанинг иккинчи кунги беллашувлари ҳам терма жамоамиз аъзолари учун омадли кечмоқда. Бундан бироз аввал юнон-рум кураши бўйича 87 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов ярим финалга йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати ўзининг телеграм каналида хабар берди.

Мусобақа регламентига кўра, жаҳон чемпионатида ярим финалга етиб келган барча иштирокчилар келгуси йил Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишарди. Ассакалов эса ана шу имкониятдан самарали фойдаланиб қолди.

33170c48683bc79c4db21e103c9d5fd8.jpg

У жаҳон чемпионатидаги иштирокини саралаш босқичида панамалик Алмендрага қарши баҳс билан бошлади ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин терма жамоамиз аъзоси 2018 йилги жаҳон чемпиони бўлган туркиялик рақибига ҳам ҳеч қандай имкон қолдирмади – 5:0. Нимчорак финалда Россия терма жамоаси аъзоси Комаров ҳам Рустамнинг йўлига тўғаноқ бўлолмади. Ниҳоят чорак финалда кубалик Даниэль Хечаваррия устидан ишончли (4:0) ғалабага эришган Ассакалов ушбу йўналишда олимпиада йўлланмасига сазовор бўлган ўзбекистонлик дастлабки спортчига айланди.

Энди терма жамоамиз аъзоси ярим финалда венгриялик Виктор Лоринсга қарши гиламга тушади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон спорт делегацияси Токио-2020 ёзги олимпиадаси учун тўртта йўлланмани қўлга киритган эди.

TzpVxF7J6TdrA4vYsoFgRc5OMAUuqt_normal.jpg