ХУДО БЕРГАН ЎЗБЕККА
Президентимиз чиқишларидан руҳланиб...
Президентимиз чиқишларидан руҳланиб...
Боболаринг ким деса,
Момоларинг ким деса.
Кўҳна дунё жим келса –
Худо берган ўзбекка.
Тўмарису Широқни,
Бобур чеккан фироқни.
Мозийдан нур - чироқни –
Худо берган ўзбекка.
Улуғбекнинг кўзини,
Навоийнинг сўзини,
Шоҳ Темурнинг ўзини –
Худо берган ўзбекка.
Тиб пири Синосини,
Фаробий даҳосини,
Хос Ҳожиб закосини –
Худо берган бизларга.
Жалолиддин - мардини,
Яссавий покгардини,
Машраб нола - дардини –
Худо берган ўзбекка.
Ал-Хоразмий зиёсин,
Ал-Беруний дунёсин.
Шайх Нажмиддин Қубросин –
Худо берган ўзбекка.
Бухорий «китобдор»ни,
Нақшбанд - «дил ба ёрни».
Валий Хўжа Аҳрорни –
Худо берган бизларга.
Самарқандий ҳикматин,
Марғиноний ибратин.
Замахшарий фикратин –
Худо берган ўзбекка.
Термизийлар, Оллоҳёр,
Шоший, Насафийлар бор.
Фарғонийлар ҳам бедор –
Худо берган ўзбекка.
Фурқатнинг фурқатини,
Муқимий узлатини.
Одамлик хизматини –
Худо берган ўзбекка.
Авлоний - эл устодин,
Беҳбудий дил ободин.
Мунаввар қори ёдин -
Худо берган ўзбекка.
Нодирайи давронни,
Фитрат, Чўлпон, Усмонни,
Қодирийдек армонни –
Худо берган ўзбекка.
Ойбек - тили суюкни,
Қаҳҳор - дили куюкни.
Яна қанча буюкни –
Худо берган ўзбекка.
Боболаринг ким деса,
Момоларинг ким деса.
Кўҳна дунё жим келса –
Худо берган ўзбекка!
Бобур Бобомурод,
шоир, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.