French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира абадий, қадр муқаддас
13:16 / 2020-05-08

Иккинчи жаҳон урушида 67 мингдан зиёд хоразмлик қатнашган.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушида 67 мингдан зиёд хоразмлик қатнашган. Уларнинг қарийб ярми жангда ҳалок бўлди, минглаб норғул йигитлар ногирон бўлиб қайтди, 7 мингдан зиёдининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Жанг майдонларида кўрсатган жасорати учун 3 мингга яқин Хоразм ўғлони орден ва медаллар билан мукофотланган.

Хоразм вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари Урганч шаҳрида истиқомат қилаётган уруш қатнашчиси Аллаберган Худойберганов ва хонқалик собиқ жангчи Ражаббой Ғойипов хонадонида бўлиб, отахонларни байрам билан қутлади. Фахрийлар дуоси олинди.

Бошқарма тизимида хизмат қилиб нафақага чиққан 87 ёшли шовотлик меҳнат фахрийси Гулчеҳра Матёқубованинг ҳам ҳолидан хабар олинди. Онахонга бошқарма бошлиғининг табрикномаси, байрам совғаси топширилди.

Шу куни бошқарманинг Қутқарув отряди гуруҳи сардори лавозимида хизмат қилган марҳум Мақсуд Раҳимов, Хива тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 3-Ёнғин-қутқарув қисми диспетчери лавозимида хизмат қилган марҳум Камолиддин Машарипов, Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 2-Ёнғин-қутқарув қисми ёнғин-қутқарувчиси лавозимида хизмат қилган марҳум Дилшод Ёқубовларнинг хонадонида бўлиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Байрам муносабати билан моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.

– Орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат, машаққат чеккан юртдошларимиз бор, – дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Шодлик Ҳасанов. – Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларни эса доимо қадрлашимиз лозим. Шу билан бирга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини эслаб, уларнинг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиш ҳам бурчимиз.