English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни биласизми?
16:01 / 2020-01-23

Мамлакатимизда сўнгги уч йилда хотин-қизларга бўлган эътибор кучайди.


Давр нафаси 

Мамлакатимизда сўнгги уч йилда хотин-қизларга бўлган эътибор кучайди. Уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оила, жамият, қолаверса, мамлакат миқёсидаги обрў-эътибори, мавқеини ошириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётир.

Давлатимиз раҳбари ўзларининг ҳар бир чиқиши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан бўлган учрашувларида хотин-қизларга янада кўпроқ эътибор бериш, манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, уларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, илмли, салоҳиятли аёлларнинг имкониятидан унумли фойдаланиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳақида куюниб гапиради.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри аҳолисининг 51 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Шу жиҳатдан ҳар бир соҳада уларнинг ўз ўрни, салоҳияти сезилиб туради. Хотин-қизларнинг илм-фан, тадбиркорлик, қўйингки, барча соҳада эришаётган муваффақиятлари билан бир қаторда, уларнинг ўзига яраша муаммолари, дарду ташвишлари ҳам бор албатта.

Тўғрисини айтганда, оилавий ажримлар кўпайди, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, фирибгарлик, ўз жонига қасд қилиш каби бир қатор салбий иллатлар ҳам авж олди. Хўш бундай нохуш ҳолатлар келиб чиқишининг сабаблари нимада? Уларни бартараф этиш учун нималар қилиш керак? 

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бундай муаммоларнинг урчишига ишсизлик, оилавий келишмовчилик, иқтисодий етишмовчилик, ўз ҳақ-ҳуқуқини билмаслик асосий омил бўлмоқда. 

Бу борада шаҳримизда “Ҳар бир хотин-қиз, оила жамият ва давлат эътиборида” тамойили асосида энг фаол, илғор, маънан етук, зиёли, тадбиркор хотин-қизларимизнинг иқтидори, салоҳиятидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Аҳоли, айниқса ёшларга ибрат, намуна бўладиган ана шундай хотин-қизларимиз, серғайрат опа-сингилларимиз, меҳрибон онахонларимиз аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, турли салбий ҳолатларни эрта аниқлаш ва олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилиши ва Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида ҳам хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Нафақат бир ҳудуднинг хотин-қизлар масаласига масъули, балки оддий бир аёл сифатида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллайдиган мурожаатномасида ҳам албатта хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш, фидоий аёллар меҳнатини муносиб баҳолаш, уларга ишонч билдириш юзасидан аниқ кўрсатма, тавсия ва таклифлар берилади. Яна ишонаманки, Нодирабегиму Зебинисолар, Бибихониму Зулфияхонимлар юртида жасоратли, қувваи ҳофизаси мустаҳкам аёлларимиз халқимиз ва давлатимиз тинчлиги, фаровонлиги ва равнақи йўлида камарбаста бўлиб, самарали меҳнатини намоён эта олади.

Зуҳра МИРҒОЗИЕВА,
Чирчиқ шаҳар ҳокими ўринбосари,
хотин-қизлар қўмитаси раиси