Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларни фаолликка чорлаётган форум
16:10 / 2019-11-21

Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барча соҳаларда фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барча соҳаларда фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Қизлар овози” форуми ана шундай лойиҳалардан бири саналади. 

Форумнинг навбатдагиси Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ташкил этилган форум олди кўргазма барчанинг ҳайратига сабаб бўлди. Кўргазмада ўзининг имкониятлари чекланган бўлса-да салоҳиятли бўлган қизларнинг иштирок этганлиги, айниқса, улар яратган санъат асарлари таҳсинга сазовор бўлди.

– Қизларнинг ўз қўллари билан чизган тасвирий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик, тўқувчилик, тикувчилик ишлари ҳавасингизни келтиради, – дейди Навоий давлат педагогика институти талабаси Умида Нуриддинова. – Уларни кўриб ўзимга ибрат олдим, сабр, матонатни, меҳнат қилишни ўргандим. Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаёт учун кураш, жамиятда ўз ўрнимга эга бўлишни мақсад қилдим.

“Қизлар овози” форуми доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, гендер тенглиги, жамиятда аёлларнинг фаоллигини ошириш хусусида сўз юритилди. Бугунги кунда навоийлик қизларнинг эришган ютуқлари тўғрисида илиқ фикрлар айтилди.

photo5361543100666850198.jpg

Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Қизлар – миллат кўзгуси”, “Қизлар – қонун ҳимоясида”, “Оила гултожи” мавзусида тақдимотлар ўтказилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши Ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлим мудири Гулчеҳра Ашурова томонидан “Қизлар овози” платформасининг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.

“Қизлар овози” форуми доирасида ҳар бир ҳудудда “Қизлар овози” клублари фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан уларга номзод қизлар саралаб олинди.

Ўзларининг таклиф ва ғоялари билан иштирок этган қизларнинг мақсадлари юксак. Улар томонидан кўрсатилаётган ташаббускорлик форум қатнашчилари томонидан овозга қўйилди. Ва ушбу “Қизлар овози” клубининг раҳбари кўпчилик овози орқали тайинланди. Ўз бағрида спорт, санъат, адабиёт, фан ва маданият каби соҳалардаги истеъдодларни чорлаётган форум остида бир қанча қизлар жам бўлди.

Тадбир якунида ўзларининг таклиф ва ғоялари билан фаол иштирок этган бир қатор қизлар ташаккурномалар билан тақдирланди.