Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш – муҳим вазифа
Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нoрбoева иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Гендер тенглик масалалари комиссияси томонидан Халқаро қизлар кунига бағишланган учрашув ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нoрбoева иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Шунингдек, учрашувда бир қатор вазирлик ва идоралар, олий ўқув юртлари раҳбарлари қатнашдилар.

2012 йилдан бери ҳар йилнинг 11 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро қизлар куни этиб белгиланган. Ундан кўзланган мақсад – турли мамлакатларда қизларнинг камситилиши муаммосига жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилишдан иборат. Қизларнинг таълим олиши, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлардан, тиббий хизматдан фойдаланишига имкон бериш учун дунё аҳлининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳам бу сананинг моҳиятини ташкил этади.
Бугунги кунда мамлакатимизда қизларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тўлақонли таълим олишлари, ўзлари қизиққан касб-ҳунарга эга бўлишлари, қобилиятларини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида қизларни болаликданоқ соғлом ўсишларини таъминлаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.

Таълим соҳасида ҳам қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, жорий йилда улар учун олий ўқув юртларида махсус қўшимча қабул квоталари жорий этилди.
Билимга интилган ёшлар, шу жумладан, қизларга олий маълумот олиш имконини бериш мақсадида 2019/2020 ўқув йилида 59 та олий ўқув юртида сиртқи курслар фаолияти йўлга қўйилди. Бу айниқса қишлоқ қизлари ва аёллари учун жуда муҳим имконият бўлди.
Шунингдек, қизларимизни эрта турмуш билан боғлиқ муаммолардан асраш мақсадида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун тенг – 18 ёш деб белгиланди. Умуман, Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилиб, бу йўналишда мунтазам мониторинг олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида сўнгги йилларда турли даражадаги давлат мукофоти совриндорлари бўлган хотин-қизлар сони 2 минг 224 нафарга етди.
Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган 339 нафар хотин-қизнинг 10 нафари ҳокимият тизимида, 30 нафари турли вазирлик, идора ва ташкилотларда, 70 нафари таълим тизимидаги бошқарув аппаратида фаолият олиб бормоқда.
Учрашувда мавжуд шароит ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш қизларнинг ўзларига ҳам боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу жиҳатдан тадбир иштирокчилари ёшларни интилувчан ва ташаббускор бўлишга, доимо ўз устида ишлаб, илм олишга, янги касбларни эгаллашга чақирдилар.