Хотин-қизлар муаммолари муҳокама қилинди
ХДП марказий кенгаши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз” мавзуида онлайн анжуман ўтказди.
ХДП марказий кенгаши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз” мавзуида онлайн анжуман ўтказди.
Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Оила ва аёллар масалалари комиссияси раиси, Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова бошқарди.
Анжуманда хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши сектор мудири Гулшан Асатова “Хотин-қизлар ижтимоий ҳимояси: ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусидаги маърузасида ҳозирги синовли кунларда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим масала эканини таъкидлаб, бу борада олиб борилаётган амалий ишларга тўхталди.
Хусусан, бешта муҳим ташаббус доирасида минг-минглаб хотин-қизлар касбга ўқитиш марказларида касбга тайёрланди, ўқитилди ва малакаси оширилиб, иш билан таъминланди. Ҳозир ҳар бир туман ва шаҳарларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор тубдан кучайган.
Хотин-қизларни ўйлантираётган энг асосий муаммолардан бири уларнинг бандлигини таъминлашдир. Муаммоларнинг кўпи ҳам шу масалага боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда 1 миллион атрофида ишсиз аёл бор, бунга доимий иш ўрнига эга бўлмаган, мавсумий ишларда банд аёллар қўшилса, уларнинг сони 2-2,5 миллионни ташкил қилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид долзарб масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди масъул ходими оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёлғиз оналарни уй-жой билан таъминлаш муаммолари ва уларнинг ечимига алоҳида тўхталди.
“Оила” илмий-амалий марказлари масъуллари ҳам хотин-қизлар ҳуқуқларини, манфаатини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, оилада ва жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди.