Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар қўмитасининг кафолат хати билан 10 нафар аёл озодликка чиқди
19:17 / 2019-08-22

2018 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган Меморандуми асосида жазони ўташ муассасаларидан аёллар озод этилмоқда ва жазо муддатлари қисқартирилмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.


2018 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган Меморандуми асосида жазони ўташ муассасаларидан аёллар озод этилмоқда ва жазо муддатлари қисқартирилмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг ўтган олти ойида жазони ўташ муассасаларида жазо ўтаётган 227 нафар аёлнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди. 51 нафар аёл жазони ўташдан шартли озод қилинди, 131 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтказилган очиқ суд мажлисида жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган 11 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилди.

Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров раислигида ўтган очиқ суд мажлисларида ҳар бир аёлнинг назорат тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил кўриб чиқилган. Маҳкума аёлларнинг жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзини ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани эътиборга олинган.

Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, 10 нафар аёл жазодан муддатидан олдин озод қилиниб оиласи бағрига қайтди.

Бир нафар маҳкума аёлнинг жазо муддати қисқартирилган.