Хорижлик мутахассисларнинг фикри қандай?
Онлайн тарзда ташкил этилганлиги боис, хорижий иштирокчилар қатнашишлари учун имконият яратди.
Навоий давлат педагогика институтида ёшларда илм-маърифатни юксалтириш, таълим тизимида устоз-шогирд анъаналарини янги босқичга кўтариш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган “Таълимда “устоз-шогирд” тизими – сифат ва самарадорлик кафолати” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси онлайн тарзда ўтказилди.
ZOOM дастури орқали ташкил этилган онлайн конференцияни Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров очди. Конференцияда республикамиз ҳамда хорижий олий таълим муассасаларининг 100 дан ортиқ нуфузли профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талаба ёшлари ҳамда умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус таълим тизими ўқитувчилари, журналистлар қатнашди.
Онлайн тарзда ташкил этилганлиги боис, хорижий иштирокчилар қатнашишлари учун имконият яратди. Жумладан, Озарбайжон Миллий Илмлар Академияси профессори Алмаз Улви Биннатова, Туркия давлатидан Анқара университети Тил ва тарих бўлими профессори Айнур Ўз Ўзжон, Қозоғистон Республикаси Чимкент университети доценти, “Этномаданият” маркази директори Юлдашова Фарида Юлдашевна ҳамда Россия федерацияси “МИФИ” Ядро илмий тадқиқотлар миллий университети магистранти Сардор Адизовнинг онлайн маърузалари барчага манзур бўлди.
Конференция кун тартибида Шарқ дидактикасида “Устоз-шогирд” анъаналари, Ҳамкорлик педагогикаси воситасида “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш, “Устоз-шогирд” тизими – илмий фаолиятни ривожлантириш омили каби мавзуга доир маърузалар тингланди. Шунингдек, ушбу мавзу доирасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича хулосалар қилиниб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли давом этаётган карантин даврида масофавий таълим жараёнида устоз-шогирд тизимининг муаммолари муҳокама этилгани ва ўзига хос ечимлари онлайн конференциянинг маҳорат мактаби вазифасини ўташига хизмат қилди.
Анжуманда Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фахриддин Солиев иштирок этди.