English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий меҳмонлар 20 дан ортиқ миллий ҳунармандчилик уй устахоналари билан танишади
12:13 / 2019-08-28

Қўқонга келган киши шаҳарда халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик тўйига қизғин тайёргарлик кўрилаётганига гувоҳ бўлади.


Қўқонга келган киши шаҳарда халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик тўйига қизғин тайёргарлик кўрилаётганига гувоҳ бўлади.

Қўқон шаҳрининг шоҳ кўчалари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, иншоотларида улкан қурилиш ҳамда бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Ҳудуд ободонлаштирилиб, кўркам манзара касб этмоқда.

Жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари ўтказиладиган халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан ташкил этилган пресс-турда иштирок этар эканмиз бунга яна бир бор амин бўлдик.

Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлардан иборат пресс-турнинг иккинчи куни ҳам таассуротларга бой бўлмоқда.

Бугунги кунни меҳмонлар Фурқат туманидаги Ўзбекистон халқ устаси Маҳамадали Юсупов раҳбарлигидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий ҳунармандчилик корхонаси фаолияти ҳамда “Устоз-шогирд” мактаб-мажмуаси билан танишишдан бошланди.

– Ҳунармандчилик бизга ота касб, ҳозир ишимизни неваралар – еттинчи авлод ўрганяпти, – дейди Ўзбекистон халқ устаси Маҳамадали Юсупов. – Қирқ беш йилдан буён шу касб билан шуғулланиб келаман. Ўтган даврда мингдан ортиқ шогирд тайёрладик. Бугунги кунда ҳунаримизни ўрганган ёшлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида меҳнат қилишмоқда. Айни пайтда ҳам 120 нафар шогирдимиз бор. Шогирдлар билан нафақат юртимиз бўйлаб, балки хорижий давлатларда ҳам бунёдкорлик ишларида қатнашяпмиз. Халқаро ҳунармандчилик фестивалига эса алоҳида тайёргарлик кўрдик. Қўқондаги бир қанча тарихий объектлар, масжидларни таъмирладик.

Тумандаги “Устоз-шогирд” мактаб-мажмуаси, Ўзбекистон халқ устаси Маҳамадали Юсупов фаолияти билан боғлиқ суратлар, ҳунармандчилик асбоб-ускуналари кўргазма зали шу кунларда доимгидан ҳам гавжум. Журналистлар ушбу мажмуани ҳамда бу ерда мураккаб нақшли устунлар, панжара ва айвонлар қандай ясалишини ўз кўзлари билан кўришди.

Таъкидлаш жоиз, фестиваль дастурига кўра, хорижий меҳмонлар ва иштирокчилар уста Маҳамадали Юсупов каби 20 дан ортиқ Қўқон миллий ҳунармандчилиги намоёндалари уй устахоналари фаолияти билан танишишади. Шунингдек, 12 та маданий мерос объектлари, 4 та маданий-маърифий дам олиш масканлари ва бозорларда бўлиши кутилмоқда.

Иштирокчиларнинг навбатдаги манзили “Қўқон эркин иқтисодий зонаси дирексияси” давлат унитар корхонаси бўлди. Корхона маъмурий биносида иқтисодий зона директори Фаррух Ғуломов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда зона ҳудудида фаолият олиб бораётган йирик лойиҳалар, истиқболдаги вазифалар, ҳудудда инвесторлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунда “Қўқон эркин иқтисодий зонаси дирексияси” давлат унитар корхонаси ҳудудидаги корхоналар томонидан 13 йўналишда маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу эркин иқтисодий сона иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да унинг маъмурий қуриб, фойдаланишга топширилган. Бу ерда инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида банк, божхона каби муҳим хизматлар йўлга қўйилган.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият олиб бораётган “Шаффоф омадли саноат” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига саёҳат ташкил этилди.

photo5417977124100352975.jpg

photo5417977124100352976.jpg

photo5418126266839706496.jpg

photo5418126266839706497.jpg