Хорижий автотранспорт воситаларини олиб чиқиб кетиш муддати узайтирилди
Мамлакатимизда жорий йилда қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган 2 минг 71 енгил хорижий автотранспорт воситаси “Авто” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида назоратда турибди. Улардан 1 минг 695 тасининг олиб чиқиш муддати март, апрель ва май ойларига тўғри келмоқда.
Мамлакатимизда жорий йилда қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган 2 минг 71 енгил хорижий автотранспорт воситаси “Авто” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида назоратда турибди. Улардан 1 минг 695 тасининг олиб чиқиш муддати март, апрель ва май ойларига тўғри келмоқда.Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги вазият ҳисобга олинган ҳолда, бу автомобиллар эгалари божхона органларига мурожаат қилган тақдирда жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар республикадан олиб чиқилишига рухсат берилади. Бунда йиғимлар ҳисобланмасдан ҳамда божхона қоидалари бузилиш ҳолатлари юритилмасдан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Мажбуриятнома асосида мамлакатга кирган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ўзлари бўлиб турган ҳудуддаги исталган божхона органига мурожаат қилиши мумкин.