Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда ҳам харидоргир
13:41 / 2016-08-03

Президентимизнинг қарори билан жорий йил 12-14 июль кунлари пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси соҳибкорларимизга ўзлари етиштирган маҳсулотларни хорижга экспорт қилишда янги имкониятлар яратди.

Президентимизнинг қарори билан жорий йил 12-14 июль кунлари пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси соҳибкорларимизга ўзлари етиштирган маҳсулотларни хорижга экспорт қилишда янги имкониятлар яратди.

Жиззах вилояти фермер хўжаликлари ва экспортчи ташкилотлари ҳудудда етиштирилган маҳсулотларни сотишда ушбу яратилган имкониятлардан самарали фойдаланмоқда.

Ярмаркадан сўнг хориж савдо ташкилотлари вакиллари Жиззах вилоятида ҳам бўлиб, фермер ва деҳқонлар етиштираётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати билан танишди. Ярмаркада вилоят соҳибкорлари 221 минг 127 тонна мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 223 миллион 849 минг долларлик шартномалар имзолади.

Айни пайтда шартномалар шартларини белгиланган муддатда бажариш устида ишлар бошлаб юборилди. Жорий йилнинг ўтган даврида хорижга 6 миллион 375 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Иқлим, тупроқ, сув шароитлари мева-сабзавот ва полиз учун қулай бўлган Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш, Жиззах ва Янгиобод туманларида бу неъматларни етиштириш ва уларни хорижга экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ғаллаорол туманида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 5 миллион 352,3 минг долларлик шартномалар тузилди.

– Президентимизнинг шу йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биз, фермерлар учун янада кенг имкониятлар яратди, – дейди “Ғаллаорол-Маржон замини” фермер хўжалиги раҳбари Фарҳод Умаров. – Хўжалигимизда сабзавотнинг серҳосил, харидоргир навларини етиштирмоқдамиз. Бу йил 200 тонна сабзи экспорт қилиш бўйича шартнома имзоладик.

Жорий йилда Ғаллаорол туманидаги 300 га яқин фермер хўжалиги экспортбоп маҳсулот етиштирмоқда. Туманда маҳсулотни хорижга сотиш бўйича учта экспортчи ташкилот – “Gallaorol sara meva”, “Baxmal eksport” ва “Gallaorol Impeks” масъулияти чекланган жамиятлари фаолият юритмоқда. Ҳозиргача улар томонидан 250 дан ортиқ фермер хўжалиги билан маҳсулот экспорт қилиш бўйича шартномалар тузилган.

– Ҳудуддаги фермер хўжаликлари имкониятларини ўрганиб, уларда етиштирилган маҳсулотларнинг намуналарини пойтахтда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида намойиш этдик, – дейди “Baxmal eksport” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Анвар Сафаров. – Маҳсулотлар хорижликларга ҳар томонлама манзур бўлди. Ярмаркада Россиянинг “Эталон” масъулияти чекланган жамияти билан 2 миллион 154 минг долларлик мева-сабзавот етказиб бериш бўйича шартнома имзоладик. Айни пайтда ушбу маҳсулотни жўнатиш ишлари бошланди.

Президентимизнинг шу йил 12 апрелдаги қарори асосида илгари пахта экилган 4 минг 100 гектар ернинг 3 минг 850 гектарига сабзавот, картошка, озуқа ва мойли экинлар экилди.

Етиштирилган ҳосилни сотиш, сақлаш ва қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда умумий сиғими 14 минг 420 тонна бўлган 31 музлаткич, йиллик қуввати 40 минг 270 тонна бўлган 23 мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхона ва микрофирмалар фаолият кўрсатмоқда. Москва, Новосибирск, Екатеринбург каби шаҳарларда “Жиззах” савдо уйлари фаолияти йўлга қўйилган.

Давлатимиз томонидан яратилаётган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланаётган фермер ва тадбиркорлар эл-юртимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш билан бирга, хорижга ҳам мева-сабзавотлар экспорт қилмоқда.