Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда туркиялик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди
19:28 / 2020-10-14

Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Кенгашлар уйи”да Туркия давлатининг ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.


Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Кенгашлар уйи”да Туркия давлатининг ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудуднинг иқтисодий, аграр ва туристик салоҳияти, шунингдек, Туркия билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

photo_2020-10-14_19-27-39.jpg

Таъкидлаш жоиз, икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожи самарасида вилоятда фаолияти йўлга қўйилган жами 162 та қўшма корхонанинг 32 таси ёки 20 фоизи Туркия компаниялари инвестициялари иштирокида ташкил қилинган.

Учрашувда Туркия компаниялари ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида вилоятда замонавий иссиқхона ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, кўчат етиштиришни ташкил қилиш ва замонавий лаборатория қуриш, турар жойлар бунёд этиш бўйича лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.