Хоразмда кучли шамол баъзи бир иморатларнинг том қисмни бузиб ташлади
Тахминан соат 17:00ларда Хоразм вилоятига 15-25 м/с. тезлик билан кучли шамол оқими кириб келган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, тахминан соат 17:00ларда Хоразм вилоятига 15-25 м/с. тезлик билан кучли шамол оқими кириб келган. Бунинг натижасида айрим корхона, ташкилот ва кўп қаватли турар жойларнинг том қисмларини учириб, пастга қулаш ҳолатлари юз берди.
Ушбу нохуш ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 3 та махсус техника ва 20 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.