Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда 10 нафар бемор тузалиб, соғайганлар 1790 нафарга етди
15:30 / 2020-05-09

Хоразм вилоятида ҳам коронавирусга чалинган 10 нафар бемор тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди.


Хоразм вилоятида ҳам коронавирусга чалинган 10 нафар бемор тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 9 нафари Россиядан чартер рейс билан Хоразмга олиб келинган ва карантинга олинган. 1 нафар фуқаро эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Хоразм вилояти бўйича шу пайтга қадар 168 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 178 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1790 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.