Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадонларга кўчатлар етказиб берилмоқда
16:12 / 2020-04-06

Андижон туманида томорқага экиш учун аҳоли хонадонларига кўчатлар етказиб берилмоқда.


Андижон туманида томорқага экиш учун аҳоли хонадонларига кўчатлар етказиб берилмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида туманда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Андижон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан аҳоли хонадонлари томорқасига кўчат экиш ишларини кечиктирмаслик, бу борада фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида махсус автотранспортлар орқали хонадонларга помидор, булғор қалампири, қалампир, бақлажон, карам кўчатлари етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Куни кеча Гулобод шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолисига 16 минг донадан ортиқ помидор кўчати тарқатилди.

photo_2020-04-06_16-15-16.jpg

Тумандаги Полосон маҳалласида яшовчи Иброҳимжон Раҳматов, Маъмиржон Зулфиқоров, шунингдек, Гумбаз маҳалласида яшовчи Халимахон Хайитова ўз хонадонларидаги иссиқхоналарда етиштирилган помидор, қалампир, бўлғор қалампири, бақлажон ва карам кўчатларини маҳалладошларига етказиб бермоқда.

– Томорқамиздаги иссиқхонада помидор ва бўлғор қалампири кўчатларини етиштирганмиз, – дейди Ҳалимахон Ҳайитова. – Бугунги карантин шароитида кўчатларимиз маҳалладошларимиздан ортмаяпти. Махсус автомашиналар билан қўшни маҳаллаларга ҳам етказиб беряпмиз. Бу албатта, аҳолига қулайлик яратмоқда.

Бу борадаги ишлар карантин ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган барча тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда.

photo_2020-04-06_16-15-18.jpg