Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хом ашё сотиш билан иқтисодий ўсишга эришиб бўлмайди — Эксперт
18:17 / 2019-11-12

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва хатарлар нималардан иборат бўлиши мумкин? Ана шу хатарларни ҳисобга олиб, солиқ, бюджет сиёсатида қандай ўзгаришларни амалга оширсак, иқтисодиёт барқарор ўсишда давом этиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?


Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва хатарлар нималардан иборат бўлиши мумкин? Ана шу хатарларни ҳисобга олиб, солиқ, бюджет сиёсатида қандай ўзгаришларни амалга оширсак, иқтисодиёт барқарор ўсишда давом этиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Бу ва бошқа бир қатор саволларга Марказий банк Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган “Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий иқтисодий таҳлил” маърузасининг тақдимотида жавоб берилди.

ХВЖнинг минтақавий иқтисодий таҳлили жаҳон иқтисодиётининг ўсиш тенденцияларини таҳлил қилиш, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни кўриб чиқиш, хатарларни бошқариш бўйича мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, шунингдек, Кавказ ва Марказий Осиё минтақалари истиқболларини ўрганишни ўз ичига олади.

– Ўз маърузамда мамлакат иқтисодий ўсишнинг таъминлайдиган барча омилларга эътибор қаратдим, – дейди ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ўринбосари Юха Кахконен. – Бунда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашдан ташқари, миллий валюта қадри ошиши, ташқи қарздорлик камайиши ва инфляция даражаси пасайиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда олиб борилаётган аниқ ва дадил иқтисодий ислоҳотлар самарасида сўнгги йилларда иқтисодиёт барқарор равишда ўсмоқда. Аҳоли жонбошига тўғри келадиган ЯИМ аста-секин ошмоқда. Бу жараёнда хусусий секторнинг фаоллигини ошириш ва глобал шокларга чидамлилигини таъминлаш яхши самара бериши, шубҳасиз.

photo5357096198902754514.jpg

Шундай бўлса-да келгуси йилларда юзага келиши мумкин бўлган ички ва ташқи рисклар ҳақида элатиб ўтишим керак. Тахминларга кўра, 2020 йилда дунёда хом ашёга бўлган талаб камайиб, энергия ресурслари, жумладан, нефтнинг нархи тушиши кутилмоқда. Шунинг учун фақат 2-3 хил йўналиш ёки маҳсулот билан ривожланиб бўлмайди. Балки барча соҳани ва чекка ҳудудлардаги ҳар бир қатлам вакилларини қамраб олиш, улар ҳаётида ўзгаришларни таъминлаш орқали иқтисодий ўсишга эришилади. Бунда ички ресурслар яъни ҳар бир ҳудуддаги меҳнат ресурсларини унумдорлиги пасайиб кетиши ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бу каби муаммоларга Ўзбекистон ҳам дуч келаётган бўлса-да, ишончли ва тез ислоҳотлар самарасида иқтисодий ўсиш бу йил 5,5 фоизни ташкил этди. Кейинги йил эса ўсиш 6 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш истиқболлари, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида ХВЖ кўмагида 2020 йилда Нурсултон шаҳрида фонднинг техник кўмак маркази ташкил этилади. У ушбу давлатларнинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш, макроиқтисодий ютуққа эришишига хизмат қилувчи монтар ва молиявий сиёсатни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.Иқтисодий ислоҳотларни қайси кетма-кетликда амалга ошириш борасида бериладиган кўмак ва маслаҳатларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.