Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизмат автомобиллари иш самарадорлигини оширади
12:40 / 2020-10-29

Шаҳар туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига "Нексия 3", ахборот хизмати раҳбарларига "Спарк" автомашиналари калитлари топширилди.


Наманган вилоятида шаҳар ва туман ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарлари - ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат автомашиналарини топширилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, оилада фарзандлар таълим-тарбияси, "Аёллар дафтари" асосида изчил ва амалий саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, турли оилавий низоларни камайтиришда ҳоким маслаҳатчиси мақомига тенглаштирилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарлари катта куч ва ўринга эга бўлишлари кераклигини таъкилади.

photo_2020-10-29_12-35-19.jpg

Ахборот хизматлари раҳбарларига Наманган вилояти имиджини ошириш, жойлардаги ислоҳотларни халқимизга кенг тарғиб этиш, муаммоларни борича етказиб, мутасаддилар эътиборига ҳавола қилиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Шаҳар туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига "Нексия 3", ахборот хизмати раҳбарларига "Спарк" автомашиналари калитлари топширилди.

photo_2020-10-29_12-35-17.jpg

Қайд этиш жоиз, Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятидаги шаҳар, туман ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил этилди. Уларга алоҳида хона ажратилиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Ахборот хизмати раҳбарларига ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақоми берилиб, лавозими бўйича ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилди.

Шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб уларга ҳокимлик ходимлари қаторида устама маблағлари тўлаш йўлга қўйилди. Бугун эса уларга водий вилоятлари ўртасида биринчи бўлиб, "Спарк" русумли хизмат автомашиналари тақдим этилди.

photo_2020-10-29_12-35-15.jpg

Келгусида ҳокимлик ахборот хизматлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш, замонавий медиа асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш чоралари кўрилади. Ходимлар малакаси доимий равишда ошириб борилади.

– Яратилаётган шароит ва имкониятлардан бағоят хурсандмиз. Бундай эътиборга жавобан биз ахборот хизмати ходимлари тезкорлик, ҳудудларда рўй бераётган янгилик ва ўзгаришларни оператив тарзда ёритиб бориш, журналист ва блогерлар билан узвий алоқа боғлаш, мавжуд муаммоларни секторлар раҳбарларининг диққат марказига олиб чиқиш тақозо этилади, – дейди Чуст тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳулкарой Исмоилова.