Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хивада ЕИ ва ЮНЕСКО кўмагида туризмни бошқариш режаси ишлаб чиқилмоқда
08:00 / 2020-02-22

Анжуманга эксперт сифатида ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси ва барқарор туризм бўйича дастури лойиҳалари бўйича катта ходими Питер Дебрин, ва халқаро мутахассис Крис Сик таклиф этилди.


ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Европа Иттифоқи ва шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Хива шаҳрида туризмни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича икки кунлик семинар ташкил этилди.

Анжуманга эксперт сифатида ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси ва барқарор туризм бўйича дастури лойиҳалари бўйича катта ходими Питер Дебрин, ва халқаро мутахассис Крис Сик таклиф этилди.

Семинар ташкилотчилари маҳаллий давлат ва хусусий сайёҳлик сектори вакилларига истиқболли йўналишларни аниқлаш ва туризмни бошқаришнинг мақсадли режасини тузишга кўмаклашишни назарда тутган.

Машғулот давомида иштирокчилар шаҳарда барқарор туризм инклюзив саноатини ривожлантириш, меъморий обидалар, жумладан ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Ичан-Қалъани асраш учун зарур бўладиган ҳаракатлар механизми ва инвестициявий имкониятларни аниқлаб олишди.

Мазкур анжуман ЮНЕСКО томонидан 2018 йил октябр ойида ЕИ молиявий кўмагида йўлга қўйилган “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрон – Буюк Ипак йўли ҳамда Европага ва Европадан йўлаклар бўйлаб умумий мерос” лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Лойиҳа билан боғлиқ келажак режада маданиятнинг барқарор ривожланишга қўшаётган ҳиссасини, жумладан маданий мерос объектларига асосланган туризмни ривожлантириш, сайёҳлик маҳсулотларини диверсификация қилиш, шунингдек мижозларга юқори сифатли хизматлар ҳамда ижобий сайёҳлик тажрибаси таклиф этиш орқали ошириш кўзда тутилган.