Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг ядровий салоҳиятини ошириш учун жанговар каллаклар сонини мингтага етказиш таклиф этилмоқда
14:33 / 2020-05-10

Унинг таъкидлашича, айнан ядро қуроли Пекин билан Вашингтоннинг тинч ҳаёт кечиришини таъминлаши лозим.


Хитойнинг The Global Times нашри бош муҳаррири Ху Сицзинь мамлакатнинг ядровий салоҳиятини ошириш учун жанговар каллаклар сонини мингтага етказиш ҳақидаги мақоласини нашр сайтида эълон қилди.

Ху Сицзиннинг фикрича, жанговар каллакларни кўпайтириш қисқа вақт ичида амалга оширилиши лозим. Ушбу мингта жанговар каллакнинг ўн фоизи Dongfeng-41 стратегик ракеталар ҳиссасига тўғри келиши керак.

Журналист ядро қуролларини кўпайтиришдан мақсад “АҚШнинг стратегик амбициясини” жиловлашдир, дейди. “Биз тинчликсевар миллатмиз ва ядро қуролини ҳеч қачон биринчи бўлиб қўлламаслик масъулиятини зиммамизга олганмиз, бироқ бизга кўпроқ ядро қуроллар керак”, — деб ёзади Ху Сицзинь.

Унинг таъкидлашича, айнан ядро қуроли Пекин билан Вашингтоннинг тинч ҳаёт кечиришини таъминлаши лозим.

Ҳозирда Хитойнинг қанча ядро қуроли борлиги аниқ эмас. АҚШ мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, 2019 йил баҳорда Пекин тахминан 90 та қитъалараро баллистик ракетага, ҳамда 80 та оралиқ масофаларга парвоз қиладиган ракетага эга бўлган. Шунингдек, Хитой ихтиёрида яна 150-450 та ўрта олисликда ва 750-1000 та яқин масофага учувчи ракеталар ҳам мавжуд.