Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг энг бой одами Ўзбекистонга кўмаклашади
16:55 / 2020-03-29

Инсонпарварлик ёрдами юкланган илк рейс бугуннинг ўзида Ҳиндистонга учди.


Хитойнинг энг бой кишиси Жек Ма ва “Alibaba” жамғармаси “Covid-19” номли коронавирус пандемиясига қарши халқаро миқёсда курашиш доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Вьетнам ва Бутан давлатларига тиббий ёрдам ажратди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги маълум қилган.

Ушбу етти мамлакатга Жек Ма ва “Alibaba” жамғармаси биргаликда жами 1,7 миллионта тиббий ниқоб, 165 минг “Covid-19”га тест тўплами, шунингдек шифокорлар учун кимёвий ҳимоя воситалари, турли тиббиёт ускуналари, жумладан термометр ва вентиляторлар жўнатади.

“Биз “Covid-19”га қарши курашда жаҳон ҳамжамияти билан биргамиз, вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз”, — дейилади Жек Ма Фонди матбуот хизмати хабарномасида.

Инсонпарварлик ёрдами юкланган илк рейс бугуннинг ўзида Ҳиндистонга учди. Тиббий буюмлар навбати билан қолган давлатларга ҳам юборилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, ўзининг хайрия фаолияти билан бутун дунёга донг таратган, асосан интернет-магазин шаклида фаолият олиб борадиган “Alibaba Group” компанияси раҳбари, миллиардер Жек Ма бундан аввалроқ Россияга ҳам коронавирусга қарши курашиш учун гуманитар кўмак ажратганди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирус эпидемиясига қарши кураш энг авж нуқтасига чиққан бир пайтда Ўзбекистон ҳам ушбу мамлакатга икки партия гуманитар ёрдам жўнатган.