Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик тиббиёт эксперти Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим кўрсатгичлари нега пастлигини изоҳлади
20:51 / 2020-04-20

Айни кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва жиловлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Коронавирусга қарши курашишда кўмак бериш учун юртимизга ташриф буюрган хитойлик тиббиёт мутахассислари Фарғона вилоятида бўлиб, беморларни даволашда ўзларининг амалий маслаҳатларини берди.

Айни кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва жиловлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида мазкур касалликка чалинган беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

photo_2020-04-20_18-48-58.jpg

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов хитойлик делегация аъзоларига синовли кунлардаги яқин ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Хитойлик мутахассисларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров вилоятга коронавирусга қарши курашиш, COVID-19 вирусига чалинган беморларни даволаш усуллари ҳақида маълумот берди. Ҳозир вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморлардан 2 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 4 нафари эса ўртача оғирликда. Қолганларининг ҳолати кундан-кунга яхшиланиб бораётган бўлиб, ҳозирга қадар 6 нафар бемор тузалишига эришилди.

Хитойлик шифокорлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги тиббиёт ходимлари билан видеомулоқотда бўлиб, инфекцияни даволаш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Касалликни диагностика қилиш ва даволаш учун ўз маслаҳатларини берди.. Шундан сўнг улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида фарғоналик шифокорларга ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

photo_2020-04-20_18-49-01.jpg

– Биз Фарғонага автомашинада келдик, – дейди хитойлик тиббиёт эксперти Ли Зонгфанг (Li Zhongfang). – Шунга алоҳида эътибор бердикки, ҳудудларда карантин постлари ташкил этилган, кўчаларда одамларни учратмадик. Аҳоли ҳамжиҳатликда карантин қоидаларига қатъий амал қилаётганининг ўзи ҳам бу касалликни олдини олишда катта аҳамиятга эга. Бугун оз бўлсада бу ердаги шифокорларга маслаҳатларимизни бердик.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасида олиб бораётган ишлар эътирофга лойиқ. Буни рақамлардан билса бўлади. Юртингизда ўлим кўрсатгичи анча паст.