Хитойлик ҳамкорлар билан дастлабки келишув имзоланди
Акциядорлик тижорат “Қишлоққурилишбанк”қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг 10-11 май кунлари банк Бошқаруви раҳбарияти Хитойнинг Саноат ва тижорат банки вакиллари билан музокаралар ўтказишди ва музокаралар якунида Молиявий ҳамкорлик бўйича Дастлабки келишув имзоланди.
Акциядорлик тижорат “Қишлоққурилишбанк”қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг 10-11 май кунлари банк Бошқаруви раҳбарияти Хитойнинг Саноат ва тижорат банки вакиллари билан музокаралар ўтказишди ва музокаралар якунида Молиявий ҳамкорлик бўйича Дастлабки келишув имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳамда дунёнинг энг йирик банклари бири бўлган Хитойнинг мазкур банки ўртасидаги ҳамкорллика 2017 йил бошида асос солинган бўлиб, ўтган давр мобайнида Пекин ҳамда Тошкент шаҳарларида бир қатор учрашувлар ўтказилган ва улар натижасида замонавий ускуналар, техника ва электр жиҳозлари, юқори технологик ускуналар ва хизматларни харид қилиш билан боғлиқ, қолаверса, табиий ресурслар, энергетика соҳасидаги тадқиқотлар, қурилиш ишлари ва бошқа йўналишларни ҳам қамраб олувчи йирик инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатга молиялаштиришга келишиб олинган.
Мазкур Дастлабки келишув “Битта макон, битта йўл” ташаббуси доирасида банклараро мунтазам ҳамкорлик механизмини амалга оширишга қаратилган бўлиб, келгусида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда узоқ муддатли кредитлар ажратилиши ва бу орқали икки стратегик ҳамкор давлатлар ўртасида иқтисодий ва савдо алоқаларини ҳамда инвестицион фаолиятни кенгайтиришга ҳисса қўшиш кўзда тутилган.
Мазкур Дастлабки келишувнинг афзаллик томони шундаки Хитойлик ҳамкор импорт шартномаси миқдорининг 85 фоизга қадар ва SINOSURE (Хитой экспорт ва кредитни суғурталаш корпорацияси) томонидан суғурталаш билан боғлиқ харажатларни 100 фоизга қадар миқдорда молиялаштириши мумкин. Мазкур ҳамкорлик доирасида кредит маблағлари 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга ажратилади ва якуний шартлар ҳар бир лойиҳа доирасида алоҳида белгиланади.
Банк ахборот хизмати