Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилмоқда
19:17 / 2019-04-26

Учрашувда ўсимликлар карантини тизимида соҳа ходимларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев, “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи И.Эргашев Хитойнинг Божхона маъмурияти бошлиғи Ни Юфен билан фитосанитар талаблар асосида қатор маҳсулотлар экспортини амалга ошириш борасида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда "Ўздавкарантин" инспекцияси матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда томонлар Хитойга қовун экспортига фитосанитария рухсатномасини бериш тартибини муҳокама қилди. Хитой томони Инспекциядан олинган техник маълумотларга асосан, зараркунанда хавфини таҳлил қилиш жараёни якунланганини таъкидлади. Хитой давлати қонунчилигига кўра, мутахассислар қовун далаларини атрофлича текширувдан ўтказади. Якунда тегишли ҳужжат имзоланиб, ушбу маҳсулотлар импортига рухсат берилади.

Бундан ташқари, 2019-2020 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик дастури лойиҳаси кўриб чиқилди. Икки йиллик муддатни ўз ичига олган мазкур ҳужжатда Ўзбекистондан Хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотлар экспорти масаласи кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа ҳужжатлари жорий йилнинг май ойида хитойлик мутахассисларнинг пойтахтимизга ташрифи доирасида имзоланиши мумкин.

Учрашувда ўсимликлар карантини тизимида соҳа ходимларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.