Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойдан коронавирусга қарши қўлланиладиган дори воситалари олиб келинмоқда
16:52 / 2020-07-24

Бу ҳақда ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, тез кунларда яна шунча тиббиёт анжомлари келтирилади.


Ўзбекистонга Хитойдан 1300 кислород концентратори, COVID-19 инфекциясини аниқлайдиган 20 ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори-дармонларнинг биринчи партияси олиб келинди.

Бу ҳақда ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, тез кунларда яна шунча тиббиёт анжомлари келтирилади. Уларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб тақсимлайди.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли орасида коронавируснинг кенг тарқалиб бораётгани кислородга бўлган талабни кескин оширмоқда. Шу сабаб давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, коронавирусга қарши тиббиёт анжомларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун зарурат бўлганда махсус самолёт ажратиш, тадбиркорларга кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши маълум қилинган эди.