Хитойдан қиймати 90 минг долларлик 1 ва 0,5 литрлик ҳажмда шарбатни қадоқлайдиган ускуна келтирди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги “Delta muhandis” масъулияти чекланган жамиятида мева-сабзавотлардан ишлаб чиқарилаётган турли шарбатлар юқори сифатлилиги ва хуштаъми билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги “Delta muhandis” масъулияти чекланган жамиятида мева-сабзавотлардан ишлаб чиқарилаётган турли шарбатлар юқори сифатлилиги ва хуштаъми билан харидорларга манзур бўлмоқда.Мамлакатимизда тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиш, уларга имтиёзлар тақдим қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда.
Буни мазкур корхона фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Илгари мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланган “Delta muhandis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Низомиддин Алиев тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиб, мева-сабзавотларни қайта ишлашни йўлга қўйди. 2016 йил сентябрь ойида тижорат банкидан олинган 400 миллион сўм имтиёзли кредит ва тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига 1 миллиард 200 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. 14 ишчи меҳнат қилаётган корхонада айни пайтда қовоқ, олма, лавлаги, узумдан 1,5 ва 3 литрлик аксептик пакетларга қадоқланган 6 турдаги шарбатлар ишлаб чиқарилмоқда.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида озиқ-овқат, хусусан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб, тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш кўлами тобора кенгаймоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда иш юритаётган корхонада рақобатбардош экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
– Цехимиз Австриядан келтирилган 115 минг долларлик замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган, – дейди “Delta muhandis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Низомиддин Алиев. – Бир кеча-кундузда 12 тоннагача мева-сабзавотни қайта ишлайдиган ушбу ускуналардан унумли фойдаланишга, маҳсулотимиз сифатини янада яхшилаш ва турини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Боиси бугунги истеъмолчининг диди нозик, танлаш имконияти кенг. Шундай экан, фаолиятни мунтазам такомиллаштириб бориш тадбиркорликнинг биринчи талабидир.
Дарҳақиқат, корхона жамоаси бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда Хитойдан қиймати 90 минг долларлик 1 ва 0,5 литрлик ҳажмда шарбатни қадоқлайдиган ускуна келтирди. Бу маҳсулот тури ва харидоргирлигини оширишга хизмат қилмоқда.
“Delta muhandis”да ишлаб чиқарилаётган шарбатлар ўзининг мазали таъми ва юқори сифати билан истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.
– Хом ашёни фермер хўжаликларидан шартнома асосида оляпмиз, – дейди корхона иш бошқарувчиси Олим Турдиев. – Бундан ташқари, деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларидан ҳам мева-сабзавотлар харид қилинмоқда. Келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мақсадида 2 гектар майдонда боғ ҳам ташкил этдик. У ерга беҳи, шафтоли каби мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилган.
Корхона жамоаси ўтган йили 90 тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични янада оширишни режалаштирмоқда.