Хитойдаги кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам қатнашмоқда
Аввал хабар берилганидек, Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган Импорт маҳсулотлари иккинчи халқаро кўргазмасида мамлакатимиз делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
Аввал хабар берилганидек, Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган Импорт маҳсулотлари иккинчи халқаро кўргазмасида мамлакатимиз делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси, “Ҳунарманд”, “Ўзелтехсаноат”, “Ўзчармсаноат” ва бошқа қатор уюшмалар, “Ўзкимёсаноат”, “Ўздонмаҳсулот” ва “Ўзбекнефтегаз” жамиятлари ҳамда ўндан зиёд тармоқ компания ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашаётган мазкур кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари ҳам бор. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
– Бундай кўргазмаларда иштирок этишнинг муҳим томони шундаки, бир жойнинг ўзида кўплаб хорижий давлатлар фармацевтика соҳасида қандай чора-тадбирлар амалга ошираётгани, инновацион ёндашувлар жорий этаётгани билан яқиндан танишиш имкони бўлади, – дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров. – Бизнинг мақсадимиз эса зарур амалиётларни ўрганиб, ўз юртимизда энг сараларини қўллашдир.
Маълумот учун, кўргазмада 255 мамлакат ва 26 халқаро ташкилот вакилларининг 64 та миллий павильонда ўз мамлакатлари ва ташкилотлари маҳсулотлари намойиш этилмоқда.