Хитойда ўқиётган турли давлат ҳарбийлари ўзбекистонлик Ватан ҳимоячиларига видеотабрик йўллади (+видео)
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Хитой Халқ Республикасида малака ошираётган ўзбекистонлик ҳарбийлар хорижлик курсдошларига байрам тадбири ўтказиб берди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.
Хусусан, Жиангсу вилояти Куншан шаҳрида жойлашган Кадрларни қайта тайёрлаш университетида ўзбекистонлик ва хорижлик ҳарбий хизматчилар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида кейинги уч йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
– Мен юртингиз тарихи ва оламга машҳур қадимий шаҳарлар ҳақида кўп эшитганман. Бугунги тадбирдан кейин, албатта, Ўзбекистонга боришга ва ундаги қадимий шаҳарларни зиёрат қилишга қарор қилдим, – деди университет профессори полковник Чу Пан.
Тадбир якунида непаллик майор Дев Чанг, Туркия вакили капитан Меҳмед Саломи, Вануату мамлакатидан келган катта лейтенант Патрит Ваню, суданлик капитан Муҳаммад Элтижон, Фижий вакили катта лейтенант Франcуэс Валентине ҳамда эквадорлик капитан Лулан Ливидо Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ҳарбийларига ўзига ҳос усулда видеотабрик йўллашди.