French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда 3770 та сайёҳлик объектлари иш бошлади
09:49 / 2020-04-21

Хитойда 3770 та диққатга сазовор сайёҳлик марказлари ўз фаолиятини қайта йўлга қўйди ва онлайн-бронлаштиришни бошлади.


Хитойда 3770 та диққатга сазовор сайёҳлик марказлари ўз фаолиятини қайта йўлга қўйди ва онлайн-бронлаштиришни бошлади, деб хабар беради China Daily газетаси.

Мамлакатдаги бепул кириладиган кўплаб туристик объектлар ва музейлар, жумладан, Ханчжоудаги Лянчжу археологик харобаларига олдиндан онлайн-бронлаштириш талаб қилинмоқда.

“Туристлар сафарларини олдиндан брон қилишга одатланса, бу фойдалидир, чунки эпидемияни бартараф қилиш ва унга қарши кураш сифатида бир жойга тўда бўлмайди“, — деди онлайн-бронлаштириш компанияси вакили Ю Сяоцзян.

Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда соғлиқни сақлаш миллий комиссияси яқинда сайёҳларни қабул қилиш тартибларини эълон қилди. Унга биноан, фаолиятни қайта бошлаган объектлар ўзларининг кунлик сайёҳлик оқимининг 30 фоизини таъминлаши назарда тутилган.

Шунингдек, туристларга хизмат кўрсатувчи сайтлар сайёҳларга бориб кўрадиган объектларини олдиндан брон қилиш амалиётини рағбатлантириши керак. Бу меҳмонлар оқимини назорат қилиш ҳамда одамларнинг бир жойга йиғилиб қолмаслиги учун керак, дейилади хабарда.