English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой халқаро ҳамжамиятни Шимолий Кореяга қарши санкцияларни юмшатишга чақирмоқда
11:30 / 2019-09-12

Хитой ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик кенгашини КХДРга нисбатан санкцияларни юмшатиш имкониятларини муҳокама қилишга чақирди.


Хитой ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик кенгашини КХДРга нисбатан санкцияларни юмшатиш имкониятларини муҳокама қилишга чақирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Корея ярим ороли масаласини мувофиқлаштириш бўйича сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун Шимолий Кореяга қарши санкция режимини юмшатиш имкониятларини муҳокама қилиши лозим. Бу ҳақда бугун, 12 сентябрь Малайзия ташқи ишлар вазири Сайфуддин Абдулла билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой ТИВ раҳбари, ХХР Давлат кенгаши аъзоси Ван И билдириб ўтган. 

ТАСС Ван Идан иқтибос келтирган. “Биз ишонамизки, БМТ Хавфсизлик кенгаши тегишли муддатда тегишли резолюцияларга мувофиқ КХДРга нисбатан санкцияларни олиб ташлаш имкониятларини муҳокама қилади. Санкцияларнинг олиниши Шимолий Корея фуқароларининг фаравонлиги ва иқтисодиётига тўсиқ бўлаётган муаммоларни юмшатишга ёрдам беради”, деган Хитой ТИВ раҳбари. 

Ван Ининг қўшимча қилишича, КХДРга қарши санкцияларни юмшатиш имкониятларини кўриб чиқиш Корея ярим ороли муаммоларини сиёсий мувофиқлаштиришга ёрдам беради. 

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Корея Марказий телеграф агентлиги КХДР ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Цой Сон Хиннинг расмий баёнотини эълон қилди. Баёнотда Пхеньян АҚШ билан Корея ярим оролини ядровий қуролсизлантириш бўйича музокараларни сентябрь ойининг сўнггига қадар тиклашга умид боғлаётгани маълум қилинган. АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу баёнотга ижобий муносабат билдирди.