Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой қишлоқ хўжалиги мутасаддилари Самарқандда бўлди
17:02 / 2019-09-14

ФОТОРЕПОРТАЖ


ХХР Халқ вакиллари Бутунхитой мажлиси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш қўмитаси раиси ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.

Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишди, Самарқанд туманидаги “Агромир” компаниялар гуруҳининг мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасида бўлди. Делегация аъзолари корхонада мева шарбатлари ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Ўзларини қизиқтирган саволларига корхона мутасаддиларидан атрофлича жавоб олди. Жумладан, мева шарбатларини сақлаш, қадоқлаш билан боғлиқ тартиб-қоидалар, шунингдек, давлат томонидан қайта ишлаш корхоналарига берилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот олди. Хитойликлар “Агромир” маҳсулотларининг мазаси ва сифатига юқори баҳо берди.

photo_2019-09-14_17-04-15.jpg

photo_2019-09-14_17-04-16 (2).jpg

photo_2019-09-14_17-04-16.jpg

photo_2019-09-14_17-04-17.jpg

photo_2019-09-14_17-04-18.jpg

photo_2019-09-14_17-04-20.jpg

photo_2019-09-14_17-04-21.jpg