Хитой ички сайёҳлик тизими қайта тикланмоқда
Хитой маданият ва туризм вазирлиги мамлакатдаги ички сайёҳлик тикланиб, бу борадаги кўрсаткичларда ўсиш кузатилганини маълум қилди, дейилади “Синхуа” хабарида.
Хитой маданият ва туризм вазирлиги мамлакатдаги ички сайёҳлик тикланиб, бу борадаги кўрсаткичларда ўсиш кузатилганини маълум қилди, дейилади “Синхуа” хабарида.
Таъкидланишича, Хитой халқ республикаси ташкил қилинган кун ва Куз байрами таътиллари, яъни 1-8 октябрь кунларида мамлакатнинг диққатга сазовор жойларига 637 миллион сайёҳ ташриф буюрган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга деярли тенглашади.
Ички туризмдан кўрилган даромад эса, 466 миллиард 500 миллион юань, яъни 68 миллиард 500 миллион доллар деб баҳоланмоқда.