Хитой денгизи ҳудудидаги АҚШ ҳарбий техникалари ҳаракатига Хитой огоҳлантириш берди
Ракеталарнинг иккиси ҳам ҳарбийлар томонидан қўриқланувчи ҳудудга тушган.
“South China Morning Post” газетаси маҳаллий расмийлар маълумотига асосан Жанубий Хитой денгизи томонга қарата иккита баллистик ракета учиргани ҳақида хабар тарқатган.
Нашрда айтилишича, мазкур ракеталар АҚШ учун огоҳлантириш ҳисобланади.
“Бу жанубий Хитой денгизи теграсида америкаликларнинг ҳарбий самолёт ва кемалари тез-тез пайдо бўлиб қолаётганига Хитойнинг жавобидир”, дейилади хабар.
Таъкидланишича, шимолий провинция ҳисобланувчи Чжецзяндан “Дунфэн-26” ва “Дунфэн-21” ракеталари учирилган.
Ракеталарнинг иккиси ҳам ҳарбийлар томонидан қўриқланувчи ҳудудга тушган.