Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой қандай қилиб коронавирус тарқалишининг паст даражасини ушлаб турибди?
17:56 / 2020-10-16

Эпидемиологларнинг таъкидлашича, Хитойда коронавирус тарқалиши паст даражада эканига бир неча сабаб бор.


Эпидемиологларнинг таъкидлашича, Хитойда коронавирус тарқалиши паст даражада эканига бир неча сабаб бор.

Масалан, Россиянинг Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий текшириш маркази вирусологи Анатолий Альтштейннинг фикрича, Хитой касаллик тарқалиши олдини олиш учун темир интизом ва самарали карантин чораларини қўллади.

"Улар кенг тарқалишга улгурмасдан аввал эпидемиянинг олдини ола билди. Биз эса вирус тарқалишига йўл қўйиб бердик ва энди карантин тартиби билан ҳам касалликни бартараф эта олмаяпмиз", — деди мутахассис.

Хабарда айтилишича, Хитойда коронавирус тарқалиши даражаси пастлигига яна бир сабаб бор: бу ерда инсон иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган халқ табобати воситалари жуда оммалашган.