Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой АҚШни мамлакат ички ишларига аралашувида айблаб санкциялар жорий этди
17:28 / 2019-12-03

Хитой Қўшма Штатлар ва қароргоҳи АҚШда жойлашган айрим ноҳукумат ташкилотларига қарши санкциялар жорий этди, дейилади “Deutsche Wellе“ телеканали хабарида.


Хитой Қўшма Штатлар ва қароргоҳи АҚШда жойлашган айрим ноҳукумат ташкилотларига қарши санкциялар жорий этди, дейилади “Deutsche Wellе“ телеканали хабарида.

ХХР ТИВ хабарида таъкидланишича, бу ерда гап Вашингтон томонидан бўлаётган “масъулиятсизларча ҳаракатлар” ва Гонконгдаги ҳодисалар туфайли Хитойнинг ички ишларига аралашишига қарши муносабат ҳақида бормоқда.

Хитой ҳукумати куни кеча Гонконгда инсон ҳуқуқлари ва демократияни ҳимоя қилиш борасида АҚШ томонидан қабул қилинган қонунларни назарда тутаётган бўлиши керак.

Маълумки, Хитой расмийларининг шаҳарда мухториятни чеклашга бўлган уринишига қарши Гонконгда ярим йилдан ошдики норозилик намойишлари давом этмоқда.

АҚШ томонидан қабул қилинган қонун Гонконгда инсон ҳуқуқларини бузган масъулларга, Хитой ва Гонконг расмий шахсларига нисбатан санкциялар жорий этилишини кўзда тутади.

Бундан ташқари Гонконгга намойишчиларни тарқатишда фойдаланиладиган полиция жиҳозлари ва техникаларининг экспорти тақиқланади.

Хитой расмийлари душанба кундан бошлаб Америка ҳарбий кемалари ва самолётларининг Гонконгга ташрифи борасидаги илтимосини кўриб чиқишни тўхтатиб қўйди.

Хитой санкциялари, шунингдек “Human Rights Watch”, Миллий демократия фонди ва “Freedom House”га қарши ҳам жорий қилинади.

Бу ташкилотларни Хитой расмийлари Гонконгдаги норозиликларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда.