КХДР ядровий салоҳияти ҳақида кескин баёнот берди
- Шимолий Корея ҳеч қачон ядро салоҳиятидан воз кечмайди, - деди ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Сонг Кён БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида. - Бизга “денуклеаризация” деб аталмиш шартни юклаш суверенитетимиз ва яшаш ҳуқуқимиздан воз кечишни талаб қилиш билан баробар. Бу конституциямизнинг бузилиши. Шунинг учун ядровий салоҳиятимиздан воз кечмаймиз. Ҳеч қандай шароитда позициямиздан четга чиқмаймиз.
Қайд этиш жоиз, Корея Халқ Демократик Республикаси 7 йил ичида биринчи марта БМТ Бош Ассамблеясига алоҳида юқори даражали делегация юборди.
С.Раҳимов, ЎзА