Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КХДР учирган ракета АҚШ ҳудудигача етиб бориши мумкин
10:37 / 2022-11-18

“Шимолий Корея учирган қитъалараро баллистик ракета оддий траектория бўйича парвоз қилса, 15 минг километр масофани босиб ўтиши ва АҚШ ҳудудига етиб бориши мумкин”, деди Япония мудофаа вазири Ясукадзу Хамада матбуот анжуманида.

"Биз ҳозирча тафсилотларини таҳлил қилмоқдамиз, парвоз 69 дақиқа давом этган. Агар бугун Шимолий Корея учирган қитъалараро баллистик ракетасининг парвоз траекториясини ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, унинг парвоз масофаси  15 минг километрдан ошади, яъни у  АҚШ ҳудудигача етиб боради", – деди вазир.  

Шимолий Корея бугун тонгда шарқий йўналиш бўйлаб қитъалараро баллистик  ракета учирди. Ракета Япониянинг иқтисодий ҳудуди ҳисобланган Хокайда ороли яқинидаги Осима оролига  200 километр қолганда денгизга  тушган.  

КХДР йил бошидан буён 34 марта ракета учирди. Уларнинг ярми 25 сентябрдан кейинги даврга тўғри келади.