КХДР шу йилнинг ўзида ўнинчи рекета синовини ўтказди
Япония мудофаа вазирлиги манбалари маълум қилишича, Шимолий Корея катта эҳтимол билан баллистик ракетани учирган, деб хабар бермоқда NHK телеканали.
Бу Шимолий Кореянинг жорий йилда учирган ўнинчи ракетаси ҳисобланади.
Япония бош вазири канцелярияси ҳузурида КХДР томонидан учирилган ракеталар билан боғлиқ тезкор штаб ташкил этилди.
Рёнхап агентлигининг Корея Республикаси штаб қўмондонликлари бирлашган қўмитасига таяниб маълум қилишича, Шимолий Кореянинг бу галги ракета синови муваффақиятсизликка учраган.
Япония мудофаа вазирлиги манбааларида ҳам худди шундай фикр айтилди.