Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КХДР ракетасининг максимал тезлиги товушдан 16 марта юқори экан
17:26 / 2022-01-30

“Yonhap” хабарига қараганда, Шимолий Корея томонидан бугун учирилган навбатдаги ракета парвози давомида, М=16, яъни товуш тезлигидан 16 баробар юқори даражани кўрсатган.

Корея Республикаси ҳарбийлари орасидан бир манба Сеулда журналистлар учун тақдим этилган маълумотга қуйидагича аниқлик киритди: (Максимал. — Изоҳ таҳририятники) Тезлик, тахминан, 16 Мах. Жанубий Корея ва АҚШ разведка идоралари таъкидича, бу ўртача узоқликка учадиган баллистик ракета".

Мутахассис қўшимча қилишича, ракета энг юқори тезликни ердан кўтарилиш чоғида қайд этган.
Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши мазкур воқеага нисбатан кескин салбий муносабат билдирди ва "Корея ярим оролида беқарорлик келтириб чиқарувчи" ҳаракатларни бас қилишга чақирди.
Сеул аввалроқ КХДР Чагандо провинциясидан туриб Япон денгизи томон баллистик ракета синови ўтказганини эълон қилганди. Ўшанда учиш узоқлиги, тахминан, 800 километрни, баландлиги эса 2000 километрни ташкил этган.
Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин бундай ҳаракатлар Пхеньян томонидан Қитъалараро баллистик ракета учириш ва ядро синови ўтказишга нисбатан жорий қилинган мораторийнинг бузилиши, дея баҳоламоқда. Жанубий Корея ушбу битимга 2017 йилдан буён амал қилиб келяпти.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин эса "АҚШга нисбатан ишончни мустаҳкамлаш" чораларини қайта кўриб чиқиш ва "вақтинча тўхтатилган барча ҳаракатлар"ни жонлантириш масаласини ўрганиб чиқиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.